Арбитраж комиссияси

Савол:

Нима учун баъзи ҳолатларда тадбиркорлик субъектлари,харидордан хуқуқлари бузулган тақдирда ҳам монопол-сотувчилардан жарима ундирилмайди?

Жавоб:

Сабаби, биржа битимларида келиб чиқган келишмовчиликлар бўйича Арбитраж комиссиясига мурожаат қилиш эканлиги хақида хабардор эмас.

“ЎзРТҲБ” АЖ нинг арбитраж комиссияси маслахатлари:

1.Сотувчи томонидан товарнинг етказиб берилиши ва унинг Сотиб олувчи томонидан юклаб олиб чиқиш факти Сотиб олувчи ва Сотувчи томонидан имзоланган юклаб жўнатиш ҳужжати (товар-транспорт юкхати) нусхаси ёки счёт-фактура нусхаси билан тасдиқланади. Товар темир йўл транспорти орқали юклаб жўнатилганда Сотувчи томонидан товарнинг етказиб берилиши ва унинг Сотиб олувчи томонидан олинганлиги факти жўнатувчи станция штемпели қўйилган темир йўл юкхати нусхаси ва унга илова қилинган Сотувчи брокерининг имзоси ва муҳри қўйилган счёт-фактура нусхаси билан тасдиқланади. Юклаб жўнатиш ҳужжатлари Сотувчи брокери томонидан Ҳисоб-китоб-клиринг палатасига товар юклаб жўнатилган пайтдан бошлаб уч банк кунидан кечиктирмай, бироқ шартнома билан назарда тутилган сўнгги етказиб бериш кунидан кейинги кундан кечиктирмай тақдим қилинади.

2. Жўнатиш учун тайёр товарлар, ундан ташқари, биржа битимларни бажарилиши таъминлаш бўйича биржа аъзолари ва уларнинг мижозлари томонидан ҳар қандай ёзишма сотувчи ва харидорлар брокери шахсий кабинети орқали ёки мижозлар шахсий кабинетидан сотувчи ва харидорларга юборлиши лозим. (“ЎзРТҲБ” АЖ нинг арбитраж комиссияси тўғрисида 24-низоми)

Ушбу талаб Арбитраж комиссияси аъзолари сотувчилар томонидан товарнинг юклаш учун тайёрлиги ҳақида сотиб олувчига хабар ўрнатилган тартибда юборилганлигига ишонч хосил қилиши учун киритилган.

1.Агарда тадбиркорлик субеъкти яъни харидорга сотувчидан билдиришнома етиб келмаса,харидор сотувчининг омборхонасига бориши шарт эмас, эркин равишда сотувчи товарни ўз вақтида етказиб бермаганлиги учун жарима талаб қилиб арбитраж комиссиясига мурожаат этиши мумкин.Харидор ёки унинг брокерида шахсий кабинет орқали билдиришнома келган ҳолатда ва битим тугашига 3 кундан кам вақт қолган тақдирда ҳам харидор арбитраж комиссиясига мурожат этиш хуқуқи сақланиб қолади.

3. Ҳар қандай мурожаатлар (аризалар) Комиссияга электрон шаклда (сканер қилинган) биржа аъзоси ва унинг мижозининг махсус кабинетлари орқали Комиссиянинг махсус (arbitraj) кабинетига соат 17:00 га қадар юборилади (22-низом)

4. Тақдим этилган аризаларда аризачининг талаблари, аризачининг у ёки бу талабини қаноатлантириш учун асослар ҳамда аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати аниқ кўрсатилган бўлиши шарт (25-низом )

5. Брокер (агент) ёки унинг мижози томонидан берилган аризалар биринчи имзо қўйиш ваколатига эга бўлган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган аризага аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ишончнома, мижоз ва унинг брокери (агенти) ўртасида тузилган топшириқ шартномасининг нусхаси илова қилинади. Биржа аъзолари ўзларининг трейдерлари номидан Комиссия йиғилишларида ўз мижозларининг манфаатларини ишончномасиз ҳимоя қилишлари мумкин. (23-низом)

6. Арбитраж комиссиясига сканер қилинган жарима ундирилиш тўғрисидаги йўналтирилган ариза бир вақтнинг ўзида брокер-сотувчининг ҳам шахсий кабинетига йўналтирилади.

7. Сотиб олувчининг сотиб олувчига нисбатан товар етказиб берилмаганлиги ёки қисман кам етказиб берилганлиги учун жарима санкциялари қўллаш ҳақидаги аризага қуйидагилар илова қилинади: жарима санкцияси қўллаш ҳақидаги ариза нусхасини шартномадаги бошқа тараф (брокер ёки унинг мижозига) юборилганлигини тасдиқиловчи далил; шартнома нусхаси; товарлар ўзининг автотранспортида (самовывоз) етказиб бериш кўзда тутилганда – сотиб олувчининг товар жўнатиладиган жойга келганлигини тасдиқловчи ҳужжат (масалан, сотиб олувчининг келганлигини сотувчи томонидан қайд қилинган ҳужжат, сотувчининг сотиб олувчи келганлигини қайд этишдан бош тортганлигини тўғрисида сотиб олувчига нисбатан афелланмаган шахс иштирокида тузилган далолатнома ва ҳ.к.);

Наши партнеры