Маҳсус комиссия

1. Агар 15% олдиндан тўлов амалга оширилган бўлсада, етказиб берувчи товар (иш, хизмат)ни етказиб бермаса нима қилиш керак?

Маҳсус комиссия жавоби. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги “Давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №166 сонли қарор асосида тасдиқланган Низомнинг 43-бандига мувофиқ савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи контракт тузишни рад этганда ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортганда унинг молиявий закалати, савдолар ғолиби аниқланган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда, етказилган зарар учун компенсация сифатида, буюртмачининг тегишли ҳисоб рақамига (агар буюртмачи ғазначилик ижроси билан қамраб олинган бўлса — бюджет маблағлари ёки бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисоб рақамини кўрсатган ҳолда ягона ғазна ҳисоб рақамига, агар буюртмачи ғазначилик ижроси билан қамраб олинмаган бўлса — унинг банкдаги талаб қилиб олингунгача депозит ҳисоб рақамига) ўтказилади.

Агар етказиб берувчи контракт тузишни рад этганда ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортганда буюртмачи етказилган зарарни ундириш учун судга мурожаат этишга ҳақли.

Етказиб берувчи томонидан тузилган контракт бўйича ўз шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар)ни, охирги буюртманомада эълон қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш шартларини ўзгартирмасдан, товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш юзасидан таклифларни камида уч нафар хўжалик юритувчи субъектга юбориш йўли билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида сотиб олишлари мумкин. Бунда буюртмачилар электрон тизимда янги буюртманомани жойлаштириш ҳуқуқига эгадирлар. . Савдоларда ғолиб чиққан, бироқ контракт тузишни рад этган ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортган етказиб берувчи биржа томонидан ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилади. Етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги қарор Махсус комиссия томонидан, буюртмачининг ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг аризаси асосида қабул қилинади.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, Сиз етказиб берувчи контракт тузишни рад этаётганлиги ҳақида зудлик билан биржага хабар қилишингиз керак бўлади. Сизнинг мурожаатингиз асосида Махсус комиссия етказиб берувчининг молиявий закалатини компенсация сифатида сизнинг Ғазначиликдаги ҳисоб рақамизга ўтказилиши ва уни ноҳалол етказиб берувчилар рўйхатига киритиш ҳақидаги масалани кўриб чиқади.

2. Ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилган етказиб берувчилар қанча муддатгача савдоларда четлатилади?

Маҳсус комиссия жавоби. Ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилган етказиб берувчилар олти ой муддатга савдолардан четлатилади.

3. Ҳўжалик суди етказиб берувчининг жавобгарлиги бўйича қарор қабул қилди. Ушбу суд Қарорини нима қилиш керак ва кимга тақдим этиш зарур?

Маҳсус комиссия жавоби. Мазкур Ҳўжалик суди Қарорини Биржага тақдим этилганда, етказиб берувчи ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилади.

Наши партнеры